Тожмаҳал ҳашаротлардан яшил тусга кирди

13:11, 21 май

Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида жойлашган, Бобурийлар томонидан барпо этилган Тожмаҳал меъморий ёдгорлиги майда чивин ва ҳашаротлар қолдирган ажратмадан яшил тусга кирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Археологлар бу ҳашоратларни ёдгорлик ёнидан оқиб ўтувчи Жамнанинг ифлос сувларида яшовчи Goeldichironomus зараркунандаларининг бир тури эканлигини аниқлашди.

Мутахассисларнинг маълумот беришича, ҳашаротлар бинога жиддий зарар етказмайди, чунки унинг оппоқ мармарлари ҳар куни ювилади, улар йил давомида иккинчи маротаба ёдгорликка ҳужум уюштиришяпти. Археологлар ёдгорлик олдидан оқиб ўтувчи Жамна дарёсини саноат чиқиндиларидан, одамни ёққандан кейин ташланадиган куллардан тозалаш зарур деб ҳисоблашмоқда. 

Аграда гидлар ҳукумат зараркунанда ва ҳашаротларга қарши бирор чора-тадбир ўйлаб топишига умид қилишмоқда, бўлмаса, улар сайёҳларга нима учун ёдгорликнинг оппоқ мармарлари яшил тусга кирганини тушунтиришдан чарчашганлигини билдиришди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!