Тошкентнинг Соғбон кўчасида 3 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ юз берди(Фото)

17:24, 22 май

Тошкент шаҳри Соғбон кўчасида учта автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар берди.

Гуруҳдаги хабарга илова қилинган суратларда Captiva,Matiz ва Жигули автомобиллари иштирокида авария юз берганини кўриш мумкин. Интернет фойдаланувчилари мазкур йўл –транспорт ҳодисасининг қандай юз бергани юзасидан ўз тахминларини келтириб ўтмоқда. Кимдир ҳодиса иссиқ об-ҳаво сабаб юзага келганини айтса, бошқалар автомобиллардан бири йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани учун яна икки ҳайдовчи зарар кўрганини айтишмоқда. Суратларда Жигули автомобилининг йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетгани ва Captiva автомобилининг йўлнинг қарама-қарши бўлаакларини бир-биридан ажратувчи чизиғи устида тургани акс этган.

 

Гувоҳлардан бирининг маълум  қилишича, авария оқибатида Matiz ҳайдовчисининг боши қаттиқ жароҳатланган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган бошқа ҳайдовчи ёкт йўловчилар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!