Лола “Соғиндим” клипидаги хатоликларни топган мухлиси билан учрашади

09:57, 23 май

Хонанда Лола ўзининг ашаддий мухлиси билан учрашиши ва унга шахсан ўзи совға беришини маълум қилди. Бунинг учун нима қилиш керак? Ҳаммаси оддий. Танловда иштирок этиш истагида бўлган мухлислар “Соғиндим” клипини диққат билан томоша қилишлари керак. 

“Жаҳоннинг таниқли режиссёрлари 2-3 соатлик фильмларда хатоликларга йўл қўяди. Бизнинг режиссёрлар эса ҳатто 3 дақиқалик клипда ҳам хато қилишга муваффақ бўлишади. Сиз менинг янги ‘Соғиндим’ клипимда хатоликларни сездингизми? Агар топган бўлсангиз хатолик клипнинг қайси сониясида эканлигини #lola #sogindim хэштеги билан кўрсатинг ва мен билан учрашиб, совға олиш имкониятини қўлга киритинг! 48 соатдан сўнг 5 нафар ғолиб тасодифий сонлар генератори ёрдамида танлаб олинади. Имконият ҳар бир тўғри жавоб берган иноснда бор! Омадингизни синаб кўринг!”,— деб ёзади Лола ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!