"Барселона" чемпионликка Испания Кубогини ҳам қўшиб олди

10:24, 23 май

Испания Кубоги финалида "Барселона" жамоаси "Севилья"га қарши баҳс олиб борди. Унда 2:0 ҳисобида Испания чемпиони ғалаба қозонди. 

Гарчи ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган бўлсада, қўшимча вақтда  Хорди Альба ва  Неймар гол киритиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди. 

Шу тариқа, каталонияликлар бир ҳафта давомида иккинчи совринга эга чиқди. 

Барселона – Севилья 2:0

Голлар: Альба, 97, Неймар, 120+2

Барселона: Тер Стеген, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Матье, 46), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес (Рафинья, 57).

Севилья: Рико, Коке, Рами, Эскудеро, Каррису, Банега, Иборра (Льоренте, 105), Витоло, Криховяк, Мариано (Коноплянка, 80), Гамейро.

Огоҳлантиришлар: Альба, Неймар, Иньеста, Дани Алвес, Иньеста – Рами, Витоло, Иборра, Крыховяк, Коноплянка, Эскудеро, Гамейро, Каррису

Четлатишлар: Маскерано, 36 – Банега, 90+2, Каррису, 120+2

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!