Жароҳат олган Луис Суарес захира ўриндиғида йиғлади

11:38, 23 май

“Барселона” клуби ҳамда Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Севилья”га қарши (2:0) Испания Кубоги финалида жароҳат олди ва мамлакат термаси сафида "Копа Америка" турнирини ўтказиб юбориши мумкин.

Учрашувнинг 57 дақиқасида уругвайлик футболчи жароҳат олиб, қийинчилик билан майдонни тарк этди. Захира ўриндиғида ўтирган Суарес оғриқдан кўз ёшларини тия олмади. Унинг сафга қайтиш муддати номаълум.

"Ҳа, афсуски Суарес жароҳат олди. У клуби шифохонасида тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг жароҳат қай даражада жиддий эканини билиб оламиз", – деди "Барселона" устози Луис Энрике. 

Эслатиб ўтамиз, "Копа Америка" турнири 4 июнь куни старт олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!