Таиландда мактаб-интернетдаги ёнғин оқибатида 17 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

11:43, 23 май

Таиланднинг шимолидаги мактаб интернет биносида юзага келган ёнғин оқибатида 3 дан 13 ёшгача бўлган 17 нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди, яна 5 нафар ўқувчи кучли куйиш тан жароҳати олди, икки нафар қиз бедарак йўқолган.

Ёнғин якшанба куни тунги 23.00 да юз берди. Ёнғин юзага келган вақтда бинода 38 нафар қиз бўлган, айримлари ухламагани сабабли қочиб чиқишга муваффақ бўлган. Уйқуга кетган қизлар эса ҳалок бўлган.

Ҳалокат юз берган мактаб Таиланд шимолидаги тоғли туманлардан бўлган қизлар учун очилган хусусий ҳайрия муассаса саналади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!