Америкалик қиз Диснейлэндга 22 йил аввал сотиб олинган чипта билан кирди

14:17, 23 май

АҚШлик 27 ёшли Челси Хёрлайн Флорида штатида жойлашган Disney World кўнгилочар боғига 1994 йилда сотиб олинган чипта ёрдамида кирди, деб хабар беради “Tjournal” нашри. 

Кўнгилочар боғ ходимлари тўрт ёшида касаллик сабаб боғга кела олмаган қизни қўллаб-қувватлади ва унга 22 йил аввал сотиб олинган чипта билан ҳордиқ чиқаришга рухсат берди.

Челси тўрт ёўша тўлганида унга отаси Disneyland`ни 4 кун айланиш имконини берувчи чипта сотиб олиб берган эди. Ўшнада қизча боғни 3 кун айланганидан сўнг, тоби қочиб, унинг заҳирасида яна бир кун қолган эди. 

Орадан 22 йил ўтиб, Челсининг отаси эски сейфидан чиптани топиб олди ва уни қизига берди. Челси эса худди ўша пайт Орландога бормоқчи бўлиб турган эди. Чипта сотиб олинган  истироҳат боғи мазкур шаҳарга яқин ҳудудда жойлашган. 

Челси истироҳат боғига келганида, назоратчи унинг қўлидаги чиптани кўриб, ҳайратга тушди. Бироқ, боғ маъмурияти уларнинг чиптаси чекланмаган муддатгача амал қилишини билдириб, қизга янги чипта беришди. 

Шунингдек, боғ маъмурияти ходимлари Челсига “Абадиятга биринчи ташриф” ёзуви битилган махсус белгили тақинчоқ ҳам беришди. Шундай қилиб, Челси болалигиданоқ қадрли бўлган аттракционларда тўрт соат вақт ўтказиб, ҳордиқ чиқарди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!