Актёр Шароф Шарапов ўзини Барун Собти билан солиштирди

14:24, 23 май

“MY5” телеканали орқали намойиш этилаётган “Муҳаббат тафти” сериали бош қаҳрамони Арнавни гавдалантирган ҳинд актёри Барун Собтининг Тошкентга келганидан хабарингиз бор. 

Куни кеча актёр Шароф Шараповнинг Instagram`даги саҳифасида пайдо бўлган сурат эътиборимизни тортди. Мазкур суратда актёр ва Барун Собтининг бир хил либосда эканлигини кўриш мумкин. Шароф Шарапов мазкур сурат билан нима демоқчи бўлганига аниқлик киритмаган. Бироқ актёрнинг суратга қолдирилган сўроқ белгисидан ҳинд миллий либоси кимга кўпроқ ярашганини сўраётгандек маъно уқдик. 

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ҳиндча кийимнинг Барунга эмас, кўпроқ Шарофга ярашганини таъкидламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 05:57, 26 май
Ухшамаган