Луи ван Гал “МЮ”дан кетди, унинг ўрнини Моуриньо эгаллайди

17:02, 23 май

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Луи ван Гални ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда

Маълумотларга кўра, “МЮ” ижрочи директори Эд Вудворд бугун тонгда ван Гал билан учрашиб, унга клубда олиб борган иши учун ташаккур билдирди ҳамда “МЮ”ни Жозе Моуриньо бошқаришини айтиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга розилик билдирганди. Клуб расмийлари ва мураббий 24 май санасида учрашиб, 3 йиллик битимнинг шартларини келишиб олиши айтилмоқда.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!