Испания чемпиони ва Кубоги соҳиби “Барселона” янги рекорд ўрнатди

17:06, 23 май

Испания чемпиони ҳамда мамлакат Кубогини қўлга киритган “Барселона” навбатдаги рекордни янгилади

Каталонияликлар ўз тарихида еттинчи бор “олтин дубль”га эришди ва ўз рекордини янгилади. Аввалроқ улар 1951/52, 1952/53, 1958/59, 1997/98, 2008/09 ва 2014/15 йилги мавсумларда иккитадан муваффақиятга эришган.

Қайд этиш керакки, “кўк-анорлилар” ўтган мавсумда ҳам “олтин дубль”га эришганди. 

Испания клублари орасида “олтин дубль” қайд этиш бўйича Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси иккинчи ўринда бормоқда. Улар ҳисобида бешта “олтин дубль” мавжуд.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!