Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети кўчирилади

17:13, 23 май

Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети Чилонзор туманидаги 1-Педагогика коллежи биносига кўчирилади

Университетнинг янги тузилмасига кўра, унинг таркибида саккизта факультет: (1) физика-математика, (2) табиий фанлар, (3) педагогика, психология ва дефектология, (4) чет тиллар, (5) тарих, (6) касб таълими, (7) бошланғич таълим ва ЖМ, (8) чақириққача ҳарбий таълим факультети фаолият юритади.

Педагогика университетининг ҳозирги биносида Президент Ислом Каримов  Фармони билан ташкил этилган янги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети жойлашади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!