Алишер Узоқовнинг 3 ёшар ўғли Шоҳруҳхоннинг концертидан йиғлаб қайтди

09:52, 24 май

Кеча актёр Алишер Узоқов Даврон Кабуловнинг тўйида бўлган бир вақтда унинг фарзанди хонанда Шоҳруҳхоннинг концерт дастурига ташриф буюрди. 

Шоҳруҳхонинг тароналарини севиб тинглайдиган Узоқовнинг фарзанди концерт дастурдан ёмон кайфиятда қайтган. Бу ҳақда актёрнинг ўзи Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Менинг ўғлим Шоҳруҳхонни қўшиқларини яхши кўриб тинглайди. У бугун концертга Шоҳруҳхонга гул бераман деб, гул олиб концерта тушди. Ўғлимни қўриқлаш хизмати уни ёнига йўлатмабди. 3 ёшли ўғлим йиғлаб қўлидаги гули билан орқага қайтибди. Ўғлим ҳафа бўлма насиб қилиб қолар!!!”

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!