Шоҳруҳхон концертида Асал Шодиева билан дуэт куйлади (Фото)

10:58, 24 май

23 май куни хонанда Шоҳруҳхоннинг яккахон концерт дастури бошланди. “Юлдузлар” дея номланган концерт дастури ташриф буюрганлар учун сюрпризларга бой бўлди. 

Энг кутилмагани хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиева ижросидаги дуэт тарона бўлди. Жуфтлик “Бунчалар зўрсан” дея бир-бирига қарата саҳнада севги изҳор қилди.

Хонанданинг концерт дастурига кўплаб машҳурлар, хусусан, хонанда Лола, Шаҳзода, “Божалар” гуруҳи ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхон 5 июнь куни бўйдоқлар сафини тарк этади. Ҳозирча аниқ ошкор этилмаган бўлсада, у актриса Асал Шодиева билан турмуш қуради. Аввалроқ уларнинг тўй олди “Love story” фотосессияси ҳақида хабар бергандик.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!