“Тошкент — Чорвоқ” йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди

11:55, 24 май

Энди Чорвоққа етиб олиб янада осонлашди, дея хабар бермоқда “Новости Узбекистана” нашри. Қўйлиқ бозоридаги шоҳ бекатдан Чорвоқ йўналиши бўйлаб ҳар куни қулай сайёҳлик автобуси қатнашни бошлади.

Нашрнинг маълум қилишича, Orzu Trans компанияси “Тошкент – Чорвоқ” йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракатини йўлга қўйган. Автобус ҳар куни уч маҳал қатновни амалга оширади — шаҳардан соат 8:30, 14:00 ва 18:00 да тоққа йўл олса, 6:00, 11:00 ва 16:00 да Тошкентга қайтади.

Бир томонга етиб олиш имконини берадиган чипта нархи киши бошига 6 минг сўм. Бу пул эвазига компания 50 йўловчига мўлжалланган, кондиционер билан жиҳозланган қулай автобусда манзилга етиб олиш имкониятини тақдим этади.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, рейс ҳали янги бўлгани учун, автобуслар ҳозирча кам йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Бироқ ёз мавсуми бошланиши билан вазият ўзгаради,дейилади хабарда.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!