Ўзбекистонда IV Европа киноси фестивали старт олди

12:10, 24 май

23-29 май кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда IV Европа киноси фестивалини ўтказади.

23 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Атабек Мусаев, Европа Иттифоқининг юртимиздаги делегацияси раиси Юрий Штерк сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий кинематография санъатини ривожланаётганини эътироф этди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалда Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан, Австрия, Болгария, Буюк Британия, Германия, Греция, Латвия, Португалия, Словакия, Словения, Франция, Финляндия, Швецария ва Чехия давлатлари киноижодкорлари томонидан яратилган жами 17та филмнинг намойиш этилиши кўзда тутилган.

Намойишлар Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади, филмлар намойишларига кириш бепул.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!