Буюк Британия бош вазири хотинига 2 минг долларлик минилган машина олиб берди

12:44, 24 май

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон рафиқаси Самантага 2 минг долларлик минилган Nissan Micra автомобилини олиб берди, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Нашрнинг ёзишича, Кэмерон ҳаво рангли Micra автомобилини Оксфордширдда жойлашган минилган автомобиллар сотиладиган автодилердан сотиб олган. 

Компания бошлиғи Лайэн Хэрриснинг айтишича, унга қўнғироқ қилишган ва бош вазирнинг шахсан ўзи унинг ёнига келаётганини маълум қилишган. Лайэн буни хазил тариқасида қабул қилган. 

“У компанияга кириб келганида, кўзларимга ишонмадим. Кэмерон бир ярими соатча машиналарни кўздан кечирди. У Буюк Британияда ясалган бирор нима хоҳлашини айтди”,—дейди Хэррис.

Машина танлаб бўлгач, бош вазир тўловни пластик карточка орқали амалга оширган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!