Боғчалардаги “Қисқа муддатли” гуруҳлар $7,4 млн миқдоридаги таълим материаллари билан таъминланади

14:18, 24 май

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015/2016 ўқув йили якунлари ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда қайд этилишича, 2016 йилда 286 та мактабгача таълим муассасаларини капитал реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, уларни мебель, асбоб-ускуналар, ўйинчоқлар ва техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

“Таълимда глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида 1220 та “Қисқа муддатли” гуруҳлар ташкил этилиб, мазкур қисқа муддатли гуруҳлар 7,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўқув мебел ва ривожлантирувчи таълим материаллари билан таъминланади. 

Мазкур МТМларда ташкил этиладиган кутубхоналар 50 номдаги болалар бадиий адабиётлари билан таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, 3-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган 200 000 та  оилага болаларни мактабга тайёрловчи 7 номдаги китоблар тўплами бепул тарқатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!