Гвардиола хайрлашув чоғида “Бавария” мухлисларидан узр сўради

14:54, 24 май

Жорий мавсум якунига кўра Мюнхеннинг “Бавария” клубини тарк этаётган Пеп Гвардиола янги мавсумда “Манчестер Сити” клубига мураббийлик қилади. Мюнхенликлар мухлислари билан хайрлашув чоғида испаниялик мураббий улардан узр сўради

Гвардиола “Бавария” мухлислари орзу қилган Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигига олиб кела олмаган учун узр сўраган. Мутахассис 2013 йилдан буён жамоани бошқариб келганди ва фақат мамлакат миқёсида зафар қучган. 

Шунга қарамай, раҳбарият ва мухлислар Гвардиолага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!