Роналду “Реал” машғулотида жароҳат олиб, ЕЧЛ финалидаги иштирокини шубҳа остига қўйди

16:46, 24 май

Европа Чемпионлар лигаси финалига тайёргарликни бошлаб юборган Испаниянинг “Реал Мадрид”  жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулотлар вақтида кутилмаганда жароҳат олди

Маълумотларга кўра, 31 ёшли футболчи дарвозабон Кико Касилья ва ҳимояни Дани Карваҳаль билан тўқнашиб кетган. 

Шифокорлар унга ёрдам беришига қарамай, у машғулотларни муддатдан аввал тарк этди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий экани ҳақида хабар берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 28 май куни “Атлетико”га қарши ЕЧЛ финалига тўқнаш келади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!