Арманистонлик фуболчи Бундеслигада энг яхшиси бўлди

10:59, 25 май

Германия чемпионатида тўп сураётган футболчилар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, “Боруссия” Д клуби хавбеки Генрих Мхитарян 2015/16 йилги мавсум якунларига кўра Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Сўровномада иштирок этган 235 нафар футболчиларнинг 31,1 % арманистонлик футболчини қўллаб-қувватлаган. Иккинчи ўринга “Бавария” ҳужумчиси Роберто Левандовски лойиқ бўлди. Уни 21,1 % респондентлар қўллади. Учинчи ўрин 13,6 % билан Томас Мюллерга насиб қилди.  

Таъкидлаш керакки, якунига етган мавсумда Генрих Мхитарян Бундеслигаснинг 31 учрашувида майдонга тушиб, 11 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!