Куёвнавкарга Double decker’да бориш урфга кирди (Видео)

12:52, 25 май

Куни кеча пойтахтимиздаги шов-шувли тўй сабабчиси бўлган Даврон Кабулов ўзбек тўй анъаналарига яна бир янги урфни олиб кирган бўлса ажабмас.

Буни ижтимоий тармоқларга жойланган янги видеода гувоҳ бўлиш мумкин. Видеода Кабуловнинг куёвнавкари бўлмиш санъаткорларнинг икки қавватли Double decker автобусида кетаётганини гувоҳи бўлиш мумкин.

Актёр Алишер Узоқовнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойланган мазкур видеони шарҳлар экан аксарият интернет фойдаланувчилар, бу зўр ўйланган ғоя эканлигини таъкидлаган.

Айтиш жоизки, мазкур автобус 55 кишига мўлжалланган бўлиб, унда Тошкент бўйлаб икки ярим соатли тур ўтказиш нархи катталар учун 35 минг сўмни ташкил қилади. 

Ушбу янгилик келажакда бошқа тўй ўтказувчилар учун ҳам янги анъанага айланса ҳам ҳайрон бўлмаймиз.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 06:15, 26 май
Тукликка шухлик,бу урфга кирмасдан туриб иссигида илдизи билан куритиш керак!