ФИФА рефериси Равшан Эрматов хонанда Муниса Ризаева қаршисида футбол ўйнайдиган бўлди

13:12, 25 май

Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати беллашувларида энг кўп учрашув бошқаргани билан машҳур бўлган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 31 май куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футбол ўйнайди. Шоу-учрашув собиқ футболчи Азамат Абдураимовнинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилади, деб ёзади “Дарё” нашри. 

Азамат Абдураимов ва унинг яқинларидан ташкил топган жамоа Равшан Эрматов жамоасига қарши залга чиқади. Унда 1994 йилги Осиё ўйинларида зафар қучган футбол юлдузлари, кино актёрлар ҳамда эстрада юлдузларининг иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур тадбирнинг махсус меҳмони сифатида қўшиқчи Муниса Ризаева иштирок этади.

15:00 да бошланадиган шоу-учрашувдан олдидан болалар ўртасида «Чемпионлар Кубоги» деб ном олган хайрия турнири ўтказилади.

Маълумот учун, 1966 йилда таваллуд топган Азамат Абдураимов ўз вақтида Тошкентнинг «Пахтакор», Наманганнинг «Навбаҳор», Тошкент вилоятининг «Дўстлик» жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Бангладеш, Малайзия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони чемпионатларида иштирок этган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!