Равшан Собиров битирувчи ўғли учун “Ҳайр мактабим”ни куйлаб берди

14:54, 25 май

Мана 15 йилдан ортиқ “Сетора” гуруҳи ва хонанда Равшан Собиров ижросидаги “Ҳайр мактабим” таронаси барча мактабларнинг “Сўнгги қўнғироғи”да янграб келмоқда.

Бугун 25 май куни барча мактабларда сўнгги қўнғироқ садолари янгради. Пойтахтимиз мактабларидан бирида барча мактаб битирувчиларининг мадҳиясига айланиб қолган “Ҳайр мактабим” таронаси шахсан унинг ижрочилари томонидан куйланди. Ушбу ҳодиса Равшан Собировнинг ўғли битираётган мактабда бўлиб ўтди. Унда шахсан хонандаларнинг ўзлари иштирок этиб, барча битирувчилар учун “Ҳайр мактабим”ни ижро этишди.

Эслатиб ўтамиз, 17 май куни Равшан Собиров ва Лейли мазкур таронани дуэт тарзида қайта куйлашганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 16:21, 25 май
Нимага "Хайр" сўзи "Ҳ" билан ёзилган?