Аляскада қамоқдан қочиб кетган жиноятчи яна қайтиб келди

15:38, 25 май

Аляскада ижтимоий мослашув реабилитация маркази маҳбуси Жошуа Яска қамоқдан қочиб кетди, бироқ кўп ўтмай қолган маҳбусларни ҳам қутқариш учун қайтиб келди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Нашрнинг ёзишича, 20 ёшли маҳбус Яска биринчи марта велосипедда қочиб кетган. Орадан уч соат ўтганидан сўнг у бошқа маҳбусларни қутқариш учун қайтиб келди. Яска реабилитация маркази ҳудудига юк ташувчи машинада кирмоқчи бўлди. Сўнг режаси амалга ошмаган жиноятчи яна қочиб кетди.  

“Айни пайтда Ясканинг қаерда эканлиги номаълум”, — дейилади хабарда. 

Қочоқ маҳбус ҳозирда полиция томонидан қидирилмоқда.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!