Расмий хабар! “Арсенал” Гранит Жакани “Боруссия”дан сотиб олди

16:35, 25 май

Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака "Арсенал"га ўтгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди 

Лондонликлар Швейцария терма жамоаси футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзоланганини расман маълум қилдилар.

23 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва Европа чемпионатидан сўнг "Арсенал" сафига келиб қўшилади. Норасмий маълумотларга кўра, швейцариялик футболчининг трансфери тахминан 30 миллион фунтга айланган.


 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!