“Тошшаҳартрансхизмат" ёзда автобусларга кондиционер ўрнатилиши масаласига ойдинлик киритди

16:44, 25 май

Ёзнинг жазирама кунлари олдидан “Тошшаҳартрансхизмат” йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қандай чора-тадбирлар ишлаб чиққан? Автобусларга кондиционерлар ўрнатиладими? Бу саволларга жавоб олиш учун “Uz24.uz” нашри компания билан боғланди

“Тошшаҳартрансхизмат” АК яқинлашаётган ёз мавсумида шаҳар жамоат транспортига кондиционер ўрнатишни режалаштирмаган, деб хабар қилинади нашрга йўлланган хатда.

Компания яқин вақт ичида кондиционер тизимига эга автобусларни сотиб олишни ҳам режа қилинмаган. Компаниянинг эслатишича, иссиқ ҳавога қарши транспорт салонларида дарчалар ёки шифт туйнукларидан фойдаланиш мумкин. Улар қўшимча ҳаво ўтказади ва ҳаракатланиш давомида уларни очишга рухсат этилган.

Ўтган йили ҳам компания автобусларга кондиционер ўрнатиладими, деган саволларга қатъиян рад жавобини берган эди. Бунга кондиционер тизими ўрнатилган транспорт воситалари ва уларга техник хизмат кўрсатиш нархи юқорилиги сабаб сифатида кўрсатилган эди.


 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!