Асал Шодиева Дилноза Кубаевага таҳдид қилди

17:04, 25 май

Актриса Асал Шодиеванинг Instagram`даги саҳифаси бузиб кирилди. Бу ҳақда мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бўлмиш бошқа санъаткорлар хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, актрисанинг номидан унинг бошқа ҳамкасбларига хабарлар йўлланмоқда ва шубҳали ҳаволаларга кириш сўралмоқда. 

Актриса Дилноза Кубаеванинг номидан унинг мухлислари томонидан юритиладиган саҳифага ҳам Асал Шодиева хат “жўнатди”. 

Унда хакерлар Асал Шодиеванинг номидан Дилноза Кубаева номи билан юритилаётган саҳифани бузиб кириш билан таҳдид қилган. 

Маълумот учун, актриса Дилноза Кубаева ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини бир неча маротаба таъкидлаб ўтган.


 

>

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:34, 25 май
Таклиф: охирги пайтларда нимагадир, шоу бизнесга кўп эътибор қаратиб келаяпсизлар, тушунаман. Обуна ва бошқа муаммолар. Лекин, масалани иккинчи томони обуначиларга иккита артистни (агарда уларни артист дейишга арзиса, албатта) урушгани қизиқмас. Ёки бир-бирисини табриклагани ва бошқа шу каби муаммолар.................. Таклифим шуки: Ёшларни оммавий маданиятдан сақлаш борасида, ажрашиш муаммосини ҳал қилишимиз, турли хил ҳозирги кунда авж олган касалликлар ҳақида кенгроқ маълумот берилса ёки шу каби долзарб муаммоларни олдини олиш борасида нимадир қилиш йўлларини излаб топиш керак. Ўзгарадиган давр келди ҳурматли таҳририят аъзолари.