Россия телевидениеси яна Ўзбекистонни Тожикистон билан адаштирди

10:06, 26 май

Россия телеканаллари Ўзбекистонни Тожикистон билан биринчи марта адаштираётгани йўқ. “Россия 1” телеканали янгиликлар дастурида давлатимиз Ўзбекистон деб эмас,  Тожикистон деб кўрсатилган. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

Хатоликни биринчи бўлиб, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари пайқаган. 

“Россия 1” телеканалининг янгиликлар дастури кеча, 25 май куни соат 11:00 да эфирга узатилган ва у Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашига бағишланган.  

Видеода Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бўлиб утган учрашувни изоҳламоқда. Шу пайтда эса экранда Ўзбекистон ўрнига Тожикистон деб ёзилганини кўриш мумкин. 

Бу россиялик телебошловчиларнинг Ўзбекистонга нисбатан биринчи хатолиги эмас.  2014 йилда Сочида бўлиб ўтган қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Россиялик спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев ўзбекистонлик спортчилар майдонга чиққан пайтда “Тожикистон терма жамоасини қарши оламиз”, дея эълон қилган эди.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!