Хонанда Лола кўз кўриб, қулоқ эшитмаган “Сочиқлар куни”ни нишонлади

10:10, 26 май

25 май куни Ўзбекистонда ҳамма “Сўнгги қўнғироқ” кунини нишонлаган бир вақтда хонанда Лола кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бошқа санани нишонлади.

“Дўстлар, бугун бизнинг тақвимда жуда аҳамиятли сана! Бугун жуда муҳим кун! 25 май! Ҳа, ҳа дўстларим, бугун сочиқлар куни!!! Биз билан сочиқлар бўлмаганида биз нима қилар эдик! Аҳир уни силкитиб, ҳалокат ҳақида огоҳлантириш мумкин, яна унга ўраниб олиб, очиқ осмон остида юлдузларни томоша қилиш, заҳарли газларни ҳидламаслик учун бошни ўраб олиш, ва оҳир оқибат агар сочиқ тоза бўлса унга артиниш мумкин”.

Бундан ташқари Лола сочиққа атаб шеър ҳам ёзган.

Маълумки дунёда турли буямларга атаб, қайсидир саналар нишонланади. Сочиқлар куни ҳақиқаттан ҳам бор ёки йўқлигини кўриш мақсадида Wikipedia сайтига мурожаат қилдик. Дарҳақиқат, 25 май куни ҳамма ерда “Сўнгги қўнғироқ” билан билан бирга сочиқлар куни ҳам нишонланар экан. Ушбу кун британиялик ёзувчи, юмористик фантастик асарлар муаллифи Дуглас Адамс ҳотирасига нишонланар экан. Илк бор ушбу кун 2011 йилда, унинг вафотидан икки ҳафта ўтиб нишонланган. Шу куни унинг ижоди мухлислари ўзлари билан сочиқ олиб юришади.

Ўзининг “Автостоп билан галактика бўйлаб” асарида Адамс сочиқни автостопчи учун беқиёс нарса деб таърифлаган.


 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!