Жонни Деппнинг рафиқаси ажрашиш учун судга ариза берди

11:23, 26 май

Голливуд актёри Жонни Деппнинг рафиқаси, актриса Эмбер Херд ажрашиш учун судга мурожаат қлди, деб хабар беради “Lenta.ru”. 

Жонни ва Эмбер 1 йилдан кўпроқ бирга яшаган.

Жоннининг рафиқаси Эмбер ажрашиш учун ариза ёзишига “ҳал қилиб бўлмайдиган келишмовчиликлар” сабаб бўлаётганини айтган. 

Нашрнинг келтиришича, актёрлар 22 май куни, Жоннининг онасининг ўлимидан уч кун ўтиб алоҳида-алоҳида яшашга қарор қилишган. 

Маълумотларга кўра, эр-хотин ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган.

Депп ва Херд 2012 йилда танишишган. 2015 йилнинг 3 февралида эса улар никоҳдан ўтишган. Никоҳлаш маросими жуфтликнинг Лос-Анжелесдаги уйларида бўлиб ўтган.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!