Озодбек Назарбеков Лутфий ғазалларига куйланган янги альбомни тақдим этади

11:47, 26 май

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Лутфий ғазалларига куйланган тароналари жамланган “Буюклар бисотидан” дискини мухлисларига тақдим этиш арафасида.

Диск июнь ойида “Оhang media” компанияси томонидан сотувга чиқарилади. Янги альбомдан 8 та тарона жой олган. 

Бундан ташқари Озодбек Назарбековнинг Лутфий ғазаллари куйланган махсус кўрсатув ҳам “Ёшлар” канали орқали июнь ойида намойиш этилиши кўзда тутилган.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!