Ҳиндистонлик 1 дақиқада 79 кишини қучоқлаб, рекорд ўрнатди

12:40, 26 май

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш шаҳрида яшовчи фуқаро бир дақиқа ичида 79 кишини қучоқлаб, дунё рекордини ўрнатди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Кришна Кумар дунё миқёсидаги рекордни ўрнатиши учун маҳаллий мактабнинг 88 нафар ўқувчиси унга кўмаклашди. Кришна 60 сония ичида 83 кишини қучоқлашга муваффақ бўлди. аммо Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари 79 кишини ҳисобга олди. Улар бундай қарорга келишини қолган 4 киши унчалик яхши қучоқланмагани билан изоҳлашди. Қучоқлашишлар икки инсоннинг яқин туриши ва иккала қўлнинг бирваракайига қамраб олиниши билан таснифланди.  

Мана шунга ўхшаш бундан олдинги рекорд 2014 йилда Австралияда қайд этилган эди. Кэрри Бикмор исмли телебошловчи 60 сония ичида маҳаллий болалар шифохонасининг 77 нафар беморини қучоқлаган эди.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!