“Ойқиз эртаги” Голливуднинг “Форс шаҳзодаси” фильмидан ўғирланганми?

15:44, 26 май

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Ойқиз эртаги” картинаси катта экран юзини кўргач, фильм атрофида турли гап-сўзлар пайдо бўлди. Ҳатто, баъзилар ҳали фильмни томоша қилишга улгурмай туриб, унинг ғояси “Форс шаҳзодаси”(Принц Персии) фильмидан  ўғирланганини ҳам таъкидлади. 

“Бекажон” газетаси мана шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида фильм режиссёри Акбар Бектурдиев билан боғланди.

Фильмнинг ғояси ўғирлангани хусусида режиссёр шундай дейди:

“Мен бу фикрга умуман қўшилмайман. Воқеалар бошқа, қолаверса ушбу фильмда миллий анъаналаримиз устун. Фафқат биргина бош қаҳарамоннинг бинолар устида сакрашини ўхшайди, дейишмаса, бу фақатгина “Форс шаҳзодаси” фильмида эмас, бошқа кўплаб картиналарда ҳам бор. Томошабин танқид қилишдан олдин сюжетларни яхшилаб ажратиб олсин, чалкаштириб юбормасин”.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!