Хитойда 66 жуфтликнинг тўйи бир кунда ўтказилди

16:17, 26 май

Хитойнинг Хэбэй провинциясида 66 нафар севишган йигит-қизларнинг тўйи оммавий равишда бир кунда ўктазилди, деб ёзади Daily Mail.

Бу Хань сулоласи услубидаги тўй маросими бўлди. “Мазкур маросим бундан минг йил аввал пайдо бўлган, ҳозирги замонда эса уни йигирма дақиқада ўтказиш мумкин”,—дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, Хэбэй провинцияси тарихида илк бор 66 нафар жуфтликнинг тўйи бир кунда ўтказилган. Миллий кийинган севишган йигит-қизлар никоҳлаш маросимида бир-бирларига умрларининг охиригача содиқ бўлишга қасамёд қилган. 

Сўнгги пайтларда бир нечта жуфтликнинг тўйини оммавий равишда ўтказиш Хитойда урфга кирган.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!