Жозе Моуриньо “МЮ” бош мураббийига айланди

10:09, 27 май

Португалиялик футбол мутахассиси Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда

Маълум бўлишича, “қизил иблислар” ижрочи директори Эд Вудворд 53 ёшли мураббий билан учрашди ва томонлар 3 йиллик шартномага имзо чекди. 

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни манкунианлар раҳбарияти голландиялик мутахассис Луи ван Гални бош мураббий лавозимидан озод этганди.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!