Ўзбекистон ШҲТ саммити учун 50 та янги Cadillac автомобилини сотиб олди

14:41, 27 май

Яқинда Тошкентга Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитига ташриф буюрадиган юқори мартабали меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун янги Cadillac автомобиллари ва Coach Higer микроавтобуслари келтирилди, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри. 

Ижтимоий тармоқларда автомобилларнинг сурати ва ШҲТ саммитига ташриф буюрувчи юқори мартабали меҳмонларга хизмат қилиш учун махсус келтирилган автотранспорт воситалари рўйхати пайдо бўлди. 

Ҳужжатга кўра, 17 май куни ҳукумат қарорига биноан Ўзбекистонга 50 дона Cadillac XTS автомобиллари ва 4 дона Coach Higer микроавтобуслари келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 23—24 июнь кунлари ўтказилади.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!