Райҳон хола, Насиба эса она бўлди!

14:53, 27 май

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг хонадонида бахтли ҳодиса юз берди. Унинг синглиси Насиба қиз фарзандли бўлди. Чақалоққа Латифа деб исм қўйишди. 

Райҳон ва Насиба бу бахтли ҳодиса ҳақида Инстаграмдаги саҳифаларида хабар қолдиришди. Райҳон синглисини табриклаб, унга қуйидаги тилакларни йўллади:

“Мени жоним, сени чин қалбдан табриклайман. Сен она бўлдинг. Оллоҳим сенга ва бизнинг кичкина маликамизга соғлик ва бахт ато этсин. Сени жуда яхши кўраман!”

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан опа-сингилларни бу бахтли сана билан муборакбод этиб қоламиз!


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!