“Барселона” фахрий футболчисига ўринбосар топди

15:34, 27 май

Испаниянинг “Барселона” клуби “Арсенал” жамоасининг иқтиқболли ҳимоячиси Эктор Бельеринни сотиб олиш истагини билдирди

Daily Mail нашрининг хабар беришича, испаниялик ёш иқтидор эгаси “Ювентус”га кетиши кутилаётган, каталонияликларнинг 33 ёшли фахрийси Дани Алвес ўринбосар сифатида кўрилмоқда. 

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли ҳимоячи “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Бельерин 2013 йилда “Арсенал” сафига келиб қўшилган Ўша йилги мавсумда у  “Уотфорд” клубида ижара асосида ўйнаган. Шундан сўнг ҳимоячи “тўпчилар”нинг асосий таркибидан жой олди.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!