Мобил телефонлар ва саратон касаллиги ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди

16:31, 27 май

Олимлар томонидан узоқ йиллардан бери ўтказилаётган тажриба натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Тажриба натижалари мобил телефонлардан узоқ муддат фойдаланиш саратонга чалиниш хавфини оширишини кўрсатди. Олимлар бундан аввал худди мана шу боғлиқликни исботлай олишмаганди.

АҚШдаги миллий токсикология дастури тадқиқотчилари каламушларга радионурланишнинг таъсирини ўрганишди. 

“Бутун дунёда турли ёшдаги кишилар ўртасида мобил алоқа воситаларининг, шу билан бирга радионурланишнинг кенгайиши инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин”,—дейилади тадқиқотчиларнинг хулосаларида.

Узоқ муддат давомида радионурланиш таъсирида сақланган каламушларнинг миясида ўсимта пайдо бўлгани мобил телефонларнинг инсон саломатлигига нақадар катта хавф туғдиришини исботлайди.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!