Газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга махсус белги қўйиш таклиф қилинди

16:40, 27 май

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

Лойиҳада газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга «Диққат газ» танитувчи белгисини қўйиш таклиф қилинган. Ҳужжатда ҳайдовчиларнинг мажбуриятлари ва газ-баллон ускунаси ўрнатиш қоидалари батафсил баён қилинган.

Металл газ-баллоннинг хизмат муддати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади, аммо у:

СТГ (сиқилган табиий газ) баллонлари учун — 15 йил ёки 15 минг марта ёқилғи қуйиш циклидан;

СНГ (суюлтирилган нефть гази) баллонлари учун — 15 йилдан ошмаслиги керак.

Газ-баллон ускунасини автомобилга ишлаб чиқарувчи заводда ёки ихтисослаштирилган ташкилотда ўрнатишни назарда тутади. Автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ-баллонларнинг барчаси вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказилади.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!