6 ойлик қизалоқ сув чанғисида учди (Видео)

13:22, 28 май

Флорида штатида яшовчи олти ойлик Зила Сент-Онж исмли қиз ҳали эмаклашни, юришни ва гапиришни билмасада, сув чанғисида учишни билади. Яқинда Зила дунёдаги энг ёш сув чанғисида учувчи қиз бўлди. У кўл бўйлаб, 200 метрдан ортиқ масофани мустақил сузиб ўтди.

Қизалоқнинг ота-онаси Кейт ва Лорен – профессионал тарзда сув чанғиси билан шуғулланишади. Зила туришни ўрганганида унинг ота-онаси турникни қаттиқ ушлаб тура олишини тушуниб, уни сув чанғисида синаб кўришга қарор қилишди.

Зила учун махсус кичкина сув чанғиси яратилди ва машғулотлар бошланди. 

21 май куни бўйи 76 сантиметр, вазни 9 кило бўлган Зила соатига 11 километр тезликда сувда 200 метр масофани сузиб ўтди. Қизалоқнинг хавфсизлиги унинг яқинлари томонидан таъминланди.

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзали, ўзингиз қизчанинг маҳоратига баҳо беринг!


 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!