Facebook фойдаланувчисининг жумбоғи интернетни ларзага келтирди

13:33, 28 май

Facebook фойдаланувчиси Антли Стэйтен ўз саҳифасида эълон қилган топшириқ бошқа фойдаланувчиларни ўйлантириб қўйди, деб ёзади “Gazeta.ru”.

Суратда Стэйтен икки қўлида иккита варақни ушлаб турибди. Улардан бирида “Агар хатони топган бўлсанг, бўлиш” деб ёзилган. Иккинчисида эса 1 дан 9 гача бўлган рақамлар ёзиб чиқилган.

Мазкур постни 300 мингдан ортиқ киши ўз саҳифаси орқали бўлишган.

Изоҳлар қолдираётган фойдаланувчилар эса топшириқнинг оддий ва соддалигидан ҳайратланишмоқда. Маълум бўлишича, хатолик биинчи варақда экан. Яъни ундаги “хато” яъни «mistake» сўзи «mitsake» дея хато ёзилган.

Аксарият интернет фойдаланувчилари эса рақамлар орасидан қандайдир хатолик топишга уринганини билдирмоқда.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!