Икер Касильяс ЕЧЛ финалида фаворит йўқ эканини айтди

13:47, 28 май

Мадриднинг “Реал” жамоаси собиқ посбони, айни дамда “Порту” дарвозабони Икер Касильяс “Реал” ва “Атлетико” ўртасидаги ЕЧЛ финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди

“Европа Чемпионлар лигаси финалида фаворит йўқ. Нуфузли турнирда ғолиб номини олдиндан айтиш жуда қийин бўлади. Ғалаба турли омилларга боғлиқ. Натижа эса кутилмаган бўлишини мумкин”, – деди Касильяс. 

“Реал” ва “Атлетико” ўртасидаги ЕЧЛ финали бугун, Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!