Қашқадарёлик фуқаро қўшнисининг 10 та эчкисини ўғирлаб кетди

10:42, 30 май

Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБга Ҳўжақудуқ қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйи олдидан ўн бош эчкиларини ўғирлаб кетилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилари билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни маҳаллий аҳолига мансуб 21 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди. 

Ғараз ниятли шахслар қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!