Америкаликлар қутқарилган боланинг ота-онасини ўлдирилган горилла учун жазолашни талаб қилмоқда

11:37, 30 май

АҚШнинг Огайо штати Цинциннати шаҳридаги ҳайвонот боғида юз берган ҳодиса кенг жамоатчилик эътиборини тортди, деб ёзади “Вести”.

Гап шундаки, ҳайвонот боғида яшовчи Харамбе лақабли горилла сақланаётган майдонга 3 ёшли бола кириб қолган. Болакай горилланинг ёнида 10 дақиқача вақт қолиб кетган. Бироқ унга горилла томондан тан жароҳати етказилмаган. Шундай бўлса ҳам ҳайвонот боғи ишчилари болани қутқариш учун гориллани отиб ташлашга мажбур бўлишган. 

6 минг нафардан ортиқ америкаликлар боланинг ота-онасини жазолашни талаб қилиб, петиция имзолаган.  

Петицияда горилланинг боласига бепарволик қилган ота-онанинг айби билан ҳалок бўлгани айтилган. “Бу ота-она боласини қаровсиз қолдиргани учун жазога тортилиши керак”,—дейилади “Харамбе учун адолат” деб номланган петицияда. 

Ҳайвонот боғи директорининг айтишича, горилла болани судрай бошлаган. Шунинг учун улар қийин, бироқ боланинг ҳаётини сақлаб қолган мазкур қарорни қабул қилишга мажбур бўлган.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!