Буюк Британиядаги XIX аср кийимлари дўконида арвоҳ пайдо бўлди(Видео)

14:43, 30 май

Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳридаги Стэйшен-стрит кўчасида жойлашган XIX асрга оид либослар дўконида арвоҳ пайдо бўлди, деб хабар беради “Вести”. 

Кузатув камералари ярим шаффоф кўринишдаги эркакни тасвирга туширди. Дўкон эгалари бу дўконнинг собиқ эгаси жаноб Хопкинснинг арвоҳи бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. 

1880 йилда жаноб Хопкинснинг оиласи Стэйшен-стритда жойлашган ўз уйларида тақинчоқлар дўконини очишган эди. Ҳозирда бу уйда эски кийимлар дўкони жойлашган. Дўконнинг омборхонаси эса турли хил антиквариат буюмлар билан тўлиб тошган. Қуйидаги видеороликда дўконнинг савдо залида айланиб юрган ғайриоддий фигурани кўриш мумкин.

Дўконнинг бош директори Изза Уоткинснинг айтишича, у биринчи қаватда ўзини жуда ғалати ҳис этган. 

“Ҳар доим орқамдан кимдир кузатаётганга ўхшарди. Шундан сўнг мен кузатув камераларини текшириб кўришга қарор қилдим. Тасвирларни кўргач эса, ҳайратдан ёқа ушладим. Энди жаноб Хопкинснинг арвоҳи ўзини яхши тутишига умид қилишдан бўлак чорам йўқ”,—дейди директор.

 


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!