Энг қисқа ва энг узун иш ҳафтали шаҳар номи эълон қилинди

15:03, 30 май

UBS Швейцария банки дунёнинг энг йирик шаҳарларидаги ўртача иш соатларини ҳисоблаб чиқди

The Telegraph нашрининг ёзишича, энг кам ишлайдиганлар парижликлар бўлиб, уларнинг ўртача меҳнат ҳафтаси 30 соатни ташкил этади.

Давомийлиги бўйича максимал иш ҳафта Гонконгда қайд этилган. Бу шаҳар аҳолиси ҳафтасига ўртача 50 соат ишлайди.

Олимларнинг таҳминларига кўра, 2045 йилда Ернинг ярим аҳолиси умуман ишсиз қолиши мумкин, сабаби бу вақтга келиб, ривожланган роботлар одамнинг тўлиқ функциясини бажара олиши мумкин бўлади.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!