“Универсиада-2016” футбол турнирида Тошкент термаси ғолиб бўлди

15:20, 30 май

“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бош соврин соҳиби маълум бўлди. Финалда Тошкент шаҳри термаси Фарғона вилояти терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

Шундай қилиб, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медаль эса Фарғона вилояти терма жамоасига насиб этди. Самарқандлик талаба футболчилар эса уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланишди.

“Универсиада-2016” мусобақаси . Футбол – Финал

Фарғона вилояти терма жамоаси – Тошкент шаҳри терма жамоаси - 0:2

Голлар: Муҳсин Убайдуллаев 2 та

Бош ҳакам: Равшан Эрматов.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!