Гулсанам Мамазоитованинг янги пардози унинг ташқи кўринишини тубдан ўзгартирди( Фото)

15:32, 30 май

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги қўшиғига клип суратга олдирмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

Клип учун яратилган образлар Гулсанам Мамазоитованинг мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Грим устаси Рената Искандарова хонанданинг макияжига ўта профессионаллик билан ёндашган. Макияж Гулсанам Мамазоитованинг ташқи кўринишини тубдан ўзгартирган. Интернет фойдаланувчилари хонанданинг янги образи, хусусан макияжи унга ярашгани ва хуснига хусн қўшганини алоҳида эътироф этган. 

Ҳатто, айрим фойдаланувчилар Гулсанам Мамазоитованинг озгани ва нача ёш кўринганини ҳам эътироф этган. 

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова бугун Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.  Хонанда вилоят бўйлаб яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган.


Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!