Мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган ЙТҲда милиция ходими ҳалок бўлди

15:36, 30 май

Тошкентда автомобиль бошқариб кетаётган мактаб ўқувчиси милиция ходимининг ҳаётига нуқта қўйди.

25 дан 26 майга ўтар кечаси Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасида 15 ёшли ўсмир Nexia русумли автомобилида милиция ходимини уриб кетди, бунинг оқибатида милиция ходими воқеа жойида ҳалок бўлди, бу ҳақда Podrobno.uz Sayyod.com нашрига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, воқеа 9-синф ўқувчиси томонидан амалга оширилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўқувчилар тунги соат 2 ларда пойга уюштиришган. Бошқа тафсилотлар ҳақида маълумотлар йўқ.


 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!